Polaroid

Тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган республика финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Финал учрашувида дастлаб Дилшод Нуралиев шогирдлари "Машъал" билан тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланиб, унда омад академиямиз тарбияланувчилари томонида бўлди. 4:2 ҳисобида ғалаба 1996-97 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоамизни Ўзбекистон чемпионига айлантирди.
Кейин эса ўсмирлар термаси сафида Осиё чемпионатида тўп тепган ўйинчилардан ташкил топган жамоамиз "Насаф"га қарши майдонга тушди. Бу учрашувда асосий вақтда ҳисоб очилмади. Афсуски, пенальтилар сериясида рақибимизга омад кулиб боқди. Шу тариқа 5:4 ҳисобида зафар қучган қаршиликлар мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди.